Қозоғистоннинг энг йирик халқаро ахборот агентлиги 104 ёшда. Қазинформ
тарихи 1920 йилда бошланди. Россия телеграф агентлиги Оренбург-Тўрғай бўлими
очилиши билан бошланган. Бир асрдан зиёд ахборот агентлиги такомиллашиб борди.
Унинг номи ҚазРОСТ, ҚазТАСС, ҚазТАГ шаклида ўзгарди. Kazinform тараққиётининг
янги даврида, мустақиллик йилларида, 2002 йилда «Қозоқ ахборот агентлиги»
ташкил этилди, орадан йигирма йил ўтгач бугунги кўринишини олди.
Анар Каринтаева, Kazinform халқаро ахборот агентлиги бошқарувчи директори:
– Kazinform жамоаси аввалги авлод тажрибасини жамлаган, замонавий трендларга
мослаштирган. Бугунги муваффақиятларга, очиғини айтганда, халқаро агентлик
шаклида Президент телерадиомажмуасига кириши билан эришилди. Янги шаклдаги иш агентлик
уфқларини кенгайтиришига, бозордаги ўз улушини олишига ёрдам берди.
Машҳур ахборот порталидан ташқари, «Қазинформ»нинг кўпчиликка мақбул бўлган
телеграм-канали, мамлакат ичида ва хорижда иш юритаётган мухбирлар тармоғи ҳам
бор. Сиёсат, иқтисод, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва маданият бўйича энг
долзарб, қизиқарли мавзулардаги мақолалар қозоқ, рус, инглиз, ўзбек ва хитой
тилларида чиқади. Янги телеграм канал туфайли Қозоғистоннинг сўнгги янгиликлари
хориждаги диаспораларга етиб бориши ҳар вақтдагидан осонлаштирилди, улар учун материаллар
лотин ва араб алфавитларида чоп этилади.
Жанна Нурмағамбетова, Kazinform халқаро ахборот агентлиги муҳаррири:
– Биз мухбирларимиз ёрдамида инглиз тилида эксклюзив контент
яратишга муваффақ бўляпмиз. Минтақаларда ҳам, хорижда ҳам вакилларимиз етарли. Таҳририятимиз
халқаро ахборот майдонида ўзининг дастлабки дадил қадамларини ташлади.
Нағашбек Алдан, Kazinform халқаро ахборот агентлиги бошқарувчи директори
ўринбосари:
– Бизда жуда яхши имкониятлар бор, улар орқали
маълумотларни хорижга тарқатаяпмиз. Масалан, хитой тилида янгиликлар ёзамиз ва Wi
Chat, Weibo майдончалари орқали тарқатамиз, Шарқий Осиё аудиториясига
яқинлашамиз. Йилига 25-30 миллионтагача муштарий эътиборига сазовор бўламиз. Бу
эса етарлича яхши кўрсаткич. Аммо ҳали амалга оширадиган ишларимиз кўп, географияни
кенгайтириш устида ишлаяпмиз.
Бундан ташқари, «Қазинформ» ҳозир жаҳоннинг энг йирик медиахолдинглари
билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйган. Агентлик тезкорлиги, сифатли ахборот
тарқатиши оқибатида тобора кўпроқ ўқувчиларни жалб этяпти.
Абдумалик Сарманов
таржимаси