Қозоғистонда кўзи заифлар учун IT-лойиҳа тақдим этилди

Рақамли хат ва ҳужжатлар мазмунини ўқиш, веб-портал ва майдончаларга уланиш. Энди кўзи ожиз қозоғистонликлар учун шундай имкониятлар яратилди. Қозоғистон Республикаси Олий таълим ва фан вазирлиги қошидаги «Тил-қазина» маркази  махсус мобил илова яратди. Экрандаги сухандон кўриш қобилиятида муаммоси бор одамларга қозоқ тилидаги матнларни ўқиш ва смартфондан фойдаланишга ёрдам беради. Ўзига хос айти-лойиҳани Android ускуналарига кўчириб олиш мумкин.

Бауржан Серикбай, лойиҳа раҳбари:

- Дастурни ишлаб чиқишга 6 ойча вақт кетди. Биз фойдаланган асосий технология Text to speech деб аталади. Қозоқ тилида ишлайдиган шу каби илова ҳали ҳеч қаерда йўқ. Марказ ходимлари қозоқча ёзма матнни оғзаки нутққа айлантиришга эришди. Яъни, ходимларимиз нутқ синтезини амалга оширишга муваффақ бўлишди. 

Кенжегуль Сейтжан, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси Депутати:

- Қозоғистон Республикаси Имконияти чекланган шахслар ҳуқуқлари тўғрисида конвенцияни 2015 йилда ратификация қилган. Унга кўра Ҳукумат ногирон шахслар учун ахборот олиш учун қулай,  коммуникация тўсиқларини бартараф этувчи инфратузилма яратишни зиммасига олган. Мамлакатимиз ўз вазифаларини имкон қадар бажараяпти. Бугунги ўзига хос рақамли маҳсулот тақдимоти ҳам бу фикримни тасдиқлайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.