Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қўшимча вазифа ва ваколатлар берилади. Эндиликда объектлар қурилишида сейсмик, сел ва кўчки хавфсизлиги масаласида вазирлик рухсати талаб қилиниши мумкин. Мажилис Фуқаро мудофааси тўғрисида қонун лойиҳасини биринчи ўқишда тасдиқдан ўтказди. Ҳужжатни депутатларга тақдим этган Шинғис Ариновнинг маълум қилишича, сейсмик хавфли ҳудудда яшовчи аҳолини муҳофаза қилиш учун тизимли ёндашувлар йўлга қўйилади. Шу жумладан, вазирлик ҳокмиликлар билан бирга зилзила ва унинг оқибатларидан ҳимояланиш учун қатор чора-тадбирлар кўради. Айни вақтда, вазирлик 28 метрдан баланд бўлган, шунингдек, аҳоли кўп тўпланадиган савдо марказлари, спорт объектлари ва бошқа бинолар қурилиши бўйича хулоса бериши керак. Вазирлик ўзидаги меъёрлар бўйича уларнинг ёнғин хавфсизлигига қанчалик мослигини текшира олади.
Шинғис Аринов, Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири:
- Ёнғинга қарши хизматлар сифатини ошириш учун бу иш билан шуғулланувчи ташкилотларга алоҳида талаблар қўйилади. Шу жумладан, тегишли билимларга ва зарур ускуналарга эга бўлиш талаб қилинади. Кўпчилик фойдаланувчи биноларда ёнғин туфайли учинчи шахсларга етказилиши мумкин бўлган зара юзасидан объектлар суғурталаниши шарт, Бу эса йирик объектларнинг ёнғин хавфсизлиги даражасини оширади. Жабрланганларга зарар ўрнини қоплашга ёрдам беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

