Эндиликда ҳужжатларнинг яроқлилик муддати тугаётгани тўғрисида sms-хабар воситасида огоҳлантириш мумкин бўлади. Шахсий гувоҳнома, ҳайдовчилик ҳуқуқи ёки паспорт муддати тугашидан 30 кун олдин хабар берилади. Янги хизмат 1 апрелдан бошлаб кучга кирди. У маъмурий ҳуқуқбузарликлар сонини камайтиришга қаратилган.
Республика Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, мавжуд қоидаларга кўра, ҳужжат яроқлилик муддатидан бир ойдан кам вақт ўтмай туриб янгиланса, соҳиби огоҳлантирилади. Узрли сабабларсиз бир ойдан кейин ҳам янгиланмаса, 7 ойлик ҳисоб кўрсаткичи, яъни 20 минг тенгедан зиёд жарима солинади.
Доимо маълумот олишни истаган қозоғистонликлар eGov.kz порталидаги шахсий кабинетида мобиль телефон рақамини кўрсатиши зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси.