Тиббиёт авиацияси ривожланмоқда

Тиббиёт авиацияси ривожланмоқда

Шинам L-410 самолёти тегишлича жиҳозланган. Авваллари олис қишлоқларга ёрдамга бориш учун тиббиётчилар АН-2 жиҳозидан фойдаланган. Шошилинч тиббий ёрдам миллий мувофиқлаштириш маркази самолёт учун ускуналар ажратди. У Павлодар, Ўскемен, Аягўз ва Уржар қишлоғига учади. Самолётнинг устун жиҳати – парвоз давомийлиги икки марта қисқаради. Унда бир нечта беморни олиб кетиш мумкин.

Нажия Пронина, шошилинч кўчма режали маслаҳат ёрдами бўлими мудири:

- Мазкур самолётда, масалан, шаҳарда даволаниши зарур бўлган учта беморни олиб кетса бўлади. Бешта мутахассисни етказа оламиз. АН-2 да биз 2 соат 20 дақиқа учардик, янги самолётда манзилга атиги 60 дақиқада етиб бордик.  

Абдумалик Сарманов таржимаси