Туёқлилар сони бир неча юз, йиртқичлар сон бир неча ўн нафарга кўпайган. Парк ходимлари фауна ҳолатини мунтазам кузатиб бормоқда. Александр Макаренко умрининг 30 йилини ўрмон ҳайвонларини муҳофаза қилишга бағишлаган.
Александр Макаренко, Бармашинск ўрмон хўжалиги инспектори:
- Ҳар куни ўрмондамиз. Ёзда ёввойи жониворларни қўшимча озиқлантириш учун хашак тўплаймиз. Кузда ҳар бир озуқахонага 1000 тадан супурги, бир тоннадан хашак қўйилади. Ноябрдан апрель ойигача ҳафтасига икки марта озуқа берамиз.
Бармашинск ўрмон хўжалиги ҳудуди 9 минг гектар. Унда аскания буғуси, сибирь косули, қобонлар, силовсин ва бўрилар яшайди. Жорий йилда туёқлилар сони 1500 бошдан ошди. 500 длан зиёд қобон бор, силовсин ва бўрилар сони ҳам анча кўпайган.
Абдумалик Сарманов таржимаси