Мустақилликнинг 30 йиллигига «30 эзгу иш». Жорий йилда бошланган юбилей акциясини қозоғистонликлар бажонудил қўллаб-қувватлаяпти. Мамлакат пойтахти Нур-Султон шаҳридаги хиёбонлардан бирига ўттизта кўчат ўтқазилди. Бу акцияга жаҳоннинг турли йирик шаҳарлари ва пойтахтлари – Истамбул, Тошкент, Берлин, Омск ва Киевда яшаётган ватандошлар ҳам қўшилди.
Мағауия Сарбасов, «ўтандастар» жамғармаси вице-президенти:
- Шаҳарни кўкаламзорлаштиришга ўз ҳиссамизни қўшяпмиз. Бу акция президентнинг 5 йил ичида 15 миллион туп дарахт экиш тўғрисидаги топшириғи доирасида ҳар йили ўтказилади. Элбошининг кўкаламзорлаштириш топшириғи ҳам бор. Кузда ҳам дарахтлар ўтқазишда иштирок этиш ниятидамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси