Бош вазир Ўлжас
Бектенов раислигида ўтказилган Қозоғистон Ҳукуматининг халқаро молия
ташкилотлри билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш кенгаши йиғилишида инфратузилмалалр
қурилиши ва такомиллашиши лойиҳаларининг рўёбга чиқарилиши, макроиқтисодий
барқарорликни мустаҳкамлаш, инсон капиталини ривожлантириш, инновациялар ва СИ технологияларини
жорий этиш масалалари кўрилди. Шу жумладан, жорий йилда Ақтўбеда тозаловчи
иншоотлар қурилиши мўлжалланган. Лойиҳа Европа Тараққиёт ва тикланиг банки ёрдамида
рўёбга чиқарилади. Шунингдек, СИ соҳасида инсон капитали, тадбиркорлик ва
бозорларни ривожлантиришга қаратилган институционал лойиҳа ҳам муҳокама қилинди.
У Халқаро Тикланиш ва тараққиёт банки томонидан рўёбга чиқарилади. Йиғилишда
иқтисоднинг асосий соҳаларидаги инновацияларни қўллаб-қувватлаш, уларни
тижорийлаштиришни жадаллаштириш механизмлари кўриб чиқилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

