«NOBEL FEST-2024»да тиббиётдаги инновациялар муҳокама қилинади

«NOBEL FEST-2024»да тиббиётдаги инновациялар муҳокама қилинади

Ушбу ойда Астана бутун инсоният учун муҳим соҳалардан бири – тиббиётни муҳокама қилиш майдончасига айланади. Соғлиқни сақлашдаги инновациялар ва янги трендлар «Nobel Fest-2024»нинг асосий мавзуси бўлади. 27-28 апрель кунлари Астанага мамлакатнинг барча бурчаклари, шунингдек, АҚШ, Буюк Британия, Россиядан соҳанинг етакчи вакиллари, шифокорлар, олимлар, шунингдек, Нобель мукофоти совриндорлари келиши кутилмоқда. Сессиялар доирасида спикерлар хасталиклар, хусусан, Альцгеймер ва деменцияни даволашнинг янги усулларини муҳокама қилади. Ва, албатта, сунъий интеллектнинг тиббиётдаги роли, шунингдек, робот-жарроҳларни қўллашнинг янги уфқлари қизғин мунозаралардаги ҳаяжонли мавзуларга айланади. Тадбирдан асосий мақсад, дея таъкидлайди ташкилотчилар, яқин келажакда жаҳон замонавий тиббиётининг тараққиётига хизмат қилувчи билим, янги технология ва ғояларни алмашишдир. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.