Астанада Кўчманчилар ўйинлари арафасида чавандозлар паради ўтказилди

5-Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари арафасида Астанада ажойиб перфоманс ўтказилди. 30 нафар чавандоз пойтахтнинг машҳур ҳудудларидан ўтишди. Улар олдинига «Барс Арена» муз саройи яқинида тўпланишди, сўнгра Бухар жирау, Туркистон, Ўринбўр, Ақмешит, Дўстиқ кўчалари, Қабанбай ботир шоҳкўчаси бўйлаб ҳаракатланишди. Эслатамиз, Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари 8-13 сентябрь кунлари Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтади. Тадбирларда 89 давлатдан 2 минг нафар спортчи қатнашчи иштирок этиши кутиляпти.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси