Американинг «Eurasianet» нашри Конституцияга киритиладиган асосий ўзгаришлар ҳақида катта мақола эълон қилди. Улар бир палатали
парламентга ўтиш, вице-президент лавозимини қайта тиклаш, суверенитет тўғрисидаги моддаларни кучайтириш, ижтимоий кафолатларни кенгайтиришдан иборат. Экспертлар фикрича, Конституция ютуғи нафақат матнга, балки янги тузилмалар, мамлакатдаги барқарорликни
сақлаган ҳолда, қанчалик самарали ишлашига ҳам боғлиқ.
Қирғизистонлик аналитиклар ҳам шундай фикрда. «EurasiaToday» ахборот агентлиги берган мақолада янги Конституция лойиҳаси Қозоғистон сиёсий тарихида йирик ҳодиса деб номланган. Олдинда турган референдум давлат бошқарувининг келгуси моделини белгилаб бериши, давлат, жамият ва ҳукумат
тузилмалари орасидаги ўзаро алоқанинг янги тамойилларини мустаҳкамлаши даркор.
Абдумалик Сарманов таржимаси

