А. Қастеевнинг 120-йиллигига Алматида флеш-моб ўтказилди

А. Қастеевнинг 120-йиллигига Алматида флеш-моб ўтказилди

Алматида қозоқ тасвирий санъати асосчиси Абилхан Қастеев шарафига флеш-моб ўтказилди. Мусаввирнинг 120 йиллик юбилейи муносабати билан 120 нафар ўқувчи қўлларига мўйқалам олди. Ўз картиналарида ёш ижодкорлар ватанга муҳаббатини акс эттирди, полотноларда яйлов, овул, қозоқ ботирлари тасвирлари бўй кўрсатди. Ташкилотчилар фикрича, рассомлик ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини оширади ва уларнинг фикрлашини такомиллаштиради. Акция доирасида ўқувчилар эко флэшмоб ҳам ўтказишди, эски буюмлар ҳайкалтарошлик композицииялари сифатида иккинчи ҳаётини бошлади.  

Салтанат Қусаинова, Науризбаев туман маориф бўлими раҳбари, Алмати шаҳри: 

 Умуман олганда, болаларни атроф-муҳитга, табиатга эътиборли этиб тарбиялаш керак. Улар мактабига масъул бўлиши, ватанини севиши лозим.

Алтинай Даурбай, ўқувчи:

– Болалигимдан айниқса пейзажларни кўп чизардим, ҳозир эса улғайганимда рассом бўлишга қарор қилдим.

Абдумалик Сарманов таржимаси.