Silk Way Star: Лойиҳанинг 7 финалчиси маълум бўлди

Silk Way Star: Лойиҳанинг 7 финалчиси маълум бўлди

Мусиқали Silk Way Star мегалойиҳаси финалчилари аниқланди. Тўққизинчи эпизод ҳал қилувчи яримфиналга айланди, унда иштирокчилар биринчи марта қозоғистонлик хонандалар билан дуэт куйлади. Танлов куни натижаларига кўра, Қозоғистон, Малайзия, Грузия, Монголия, Хитой, Арманистон ва Ўзбекистон ижрочилари олдинда. Яримфиналда хонандалар муаллифлик треклари,  миллий асарлар ва ўз юрти хитларини намойиш этди, халқаро ҳакамлар эса қатнашчилар тайёргарлигига юқори баҳо берди.

Жарқинай Ханайим, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб:

- Мен хитой тилида қўшиқ айтаман, деб ҳеч қачон ўйламагандим. Аммо куйини эшитиб, бу композицияни яхши кўриб қолдим. Чжан менга ёрдам берди, саҳнада бир-биримизни яхши тушундик, у чинакам профессионал.

Чжан Хэ Сюань, Silk Way Star иштирокчиси /Хитой/:

- Бу хитойча қўшиқ, қайғули воқеани ҳикоя қилади, севишганлар уч аср бир-бирига етолмаган. Менинг шеригим саҳнада асарни чуқур ҳис қилди ва ўз чиқишида бор ҳиссиётларни етказди.  Мен хитойлик бўлсам-да, унинг ижросидан ҳайратландим.


Олдинда -  узоқ кутилган финал, шу шанбада, 22 ноябрь куни «Ипак йўли юлдузи» унвонини ким олиши маълум бўлади. Эслатамиз, Silk Way Star шоуси 12 давлат ижрочиларини бир ерга жамлади ва минтақада янги маданий брендга айланди, ҳакамлар ва миллиардлаб томошабинлар олқишига сазовор бўлди.  Шу шанбада истовчилар севимли иштирокчисини қўллаб-қувватлаши, silkwaystar.org расмий сайтида овоз бериши мумкин.


Абдумалик Сарманов таржимаси