«Ишқдан устунроқ ҳис» катта экранларга чиқди

«Ишқдан устунроқ ҳис» катта экранларга чиқди

Икки давлат кинематографистларининг картинаси кенг прокатга чиқди. Лента муаллифларининг таъкидлашича, асосий мақсад – ҳақиқий дўстлик ҳақида эслатиш ва одамлар қалбини илитишдан иборат.

Иракли Какаладзе, Қозоғистоннинг Грузиядаги консули:

- Эзгуликка тўла фильм, барчамизга шахслар дўстлиги орқали шаклланувчи халқлар дўстлиги мавжудлигини кўрсатади. У қозоқлар ва грузинларни бирлаштирган. Қозоқлар осиёлик, грузинлар кавказлик, лекин оилавий қадриятлар, меҳмондўстлигимиз бир-бирига ўхшаш, кенг қалбли инсонлармиз. Фильмда шу нарса кўрсатиб берилади.

Кинокартина воқеалари Улуғ Ватан уруши йилларида юз беради. Икки разведкачи, грузин ва қозоқ авиаҳужум остида қолади. Бахитжан жонини қурбон қилиб, сафдошининг жонини сақлаб қолади. Жон бераётган дўстининг қошида Вано фарзандлари қадрдонлашишини ваъда қилади. Лекин у бунга эриша олмайди. Кейинроқ Алматига учиб келган неваралар боболарининг ваъдасини бажаришга киришади. Таъкидлаш лозимки, фильм пандемия даврида суратга олинди. Суратга олиш жамоаси шароитга мослашди, актёрлар ҳам вазифасини бажаришга интилди.

Илья Чихаидзе, Грузин актёри: 

- Қозоғистоннинг кино юлдузлари билан танишдим, улар актёрлик соҳасида менга кўп нарсани ўргатди. Фильмда муҳаббатини ахатараётган қаҳрамон ролини ўйнадим. Чунки уруш вақтида бобом авлодида ўғил туғилса қозоқдан келин қилишга қасам ичган.

Фильмдаги уруш манзаралари ва Грузиядаги воқелаар Тбилисида суратга олинган. Сўнгра гуруҳ Алматига кўчди, шаҳарнинг таниқли нуқталари суратга олиш жойларига айланди. Кинематографистлар таъкидлашича, бу картина – дастлабки қалдирғоч, келажакда кўплаб қўшма лойимҳалар рўёбга чиқарилиши кутиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси