Қозоғистон пойтахтида Ёш томошабинлар мусиқали театри очилди

Қозоғистон пойтахтида Ёш томошабинлар мусиқали театри очилди

Санъат - болалар ва ёшлар учун. Қозоғистон пойтахтида Ёш томошабинлар мусиқали театри очилди. Ушбу тадбир Мустақиллик куни ҳамда буюк мутафаккир Абай Қўнонбоевнинг 175 йиллигига бағишланди. Биринчи мавсум, санъатшунослар фикрича, таниқли шоир ҳақидаги бошқа спектакллардан фарқ қилувчи асар - Мухтор Авезовнинг «Абай-Тўғжан» драмаси билан бошланди. Улар фикрича, классик ҳақида саҳналарда шу кунгача бундай шакл ва ёндашувга эга асар намойиш қилинмаган. Ташкилотчилар ёшлар қалбига таъсир қилиб, уларни маданий-эстетик дунёга яқинлаштириш, маънавий қадриятларини юксалтиришни мақсад қилган. Премьерада театр директори ёш авлодни тарбиялаш стратегик вазифалиги, улар Қозоғистон келажаги эканлигини таъкидлади.

АСХАТ МАЕМИРОВ, НУР-СУЛТОН ШАҲРИ ҲОКИМЛИГИ ЁШ ТОМОШАБИНЛАР МУСИҚАЛИ ТЕАТРИ ДИРЕКТОРИ:

- Пойтахтда қўғирчоқ ва «Жастар» театрлари мавжуд. Бизнинг ижодимиз ҳам болалар ва ёшларга йўналтирилган. Бу Ёш томошабинлар мусиқали театри мамлакатда ягона. Ўз оркестримизга эгамиз. Меҳмонларимизга «Кал бола», «Алдар кўса», «Кунекей қиз», «Хўжа Насриддин» каби халқ эртаклари постановкалари орқали халқ қаҳрамонларини намойиш этамиз. Репертуаримизга жаҳонга таниқли «Золушка» ва «Олтин калитча» асарлари ҳам киритилган.

Маданият даргоҳи октябрдан иш бошлаган. Аввалроқ театрда кастинг ўтказилган,  ижодий гуруҳ 50 дан зиёд актёрлардан иборат.