Бу йил Қозоғистонда Давлат суверенитети тўғрисидаги декларация қабул қилинганининг 35 йиллиги нишонланади. Ушбу тарихий ҳужжат 1990 йилнинг 25 октябрида қабул қилинган. У мустақил давлат шаклланиши учун асос бўлди. Унда тараққиёт тамойиллари – Қозоғистоннинг сиёсий, иқтисодий ва маданий мустақиллиги, мамлакатнинг ҳудудий яхлитлик тамойиллари, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари муҳофазаси, барча миллатлар вакиллари учун тенг имкониятлар, сиёсий плюрализм, ҳукумат бўлинмалари ёзиб қўйилган. Республика кунига бағишлаб, Президент марказида ташкил этилган мавзуий кўргазма ўша тарихий лаҳзалардан бугунги муваффақиятларга эришгунга қадар қандай йўлни босиб ўтгани борасида ҳикоя қилади. Кўргазма меҳмонлари 1990 йилнинг 28 октябрида биринчи бўлиб «Қозоғистон ҳақиқати» газетасида эълон қилинган Декларация билан танишиши мумкин. Жами бўлиб, кўргазмада 235 та экспонат жамланган.
Айгерим Сартаева, Президент маркази етакчи эксперти:
– Декларация халқнинг суверенитетга интилишини кўрсатиб берди. Бу ҳужжат мустақилликнинг сиёсий-ҳуқуқий асосини белгилади. Унда суверен давлатнинг барча атрибутлари тасвирланган, хусусан, унинг ҳудуди, бўлинмас ва дахлсизлиги, миллий тенглик, республика ичида ҳокимият мустақиллиги, ички қўшинга эгалик ҳуқуқи, қонун устиворлиги, давлат бюджети, молиявий тизим белгиланган, шунингдек, мамлакатнинг халқаро ўрни тасдиқланган.
Оринша Серикбай, ўқувчи:
– Бу ерда юртимиз қандай мустақилликка эришгани, Семипалатинск полигони қандай ёпилгани ҳақида билиб олдим. Экскурсовод бизга тарихимизнинг республика суверентитети билан боғлиқ бошқа саҳифаларини ҳам кўрсатди, сўзлаб берди. Мен учун ҳаммаси қизиқарли.
Абдумалик Сарманов таржимаси

