Қозоғистонда визуал ахборотга талаб ўзгаради

Қозоғистонда визуал ахборотга талаб ўзгаради

Қозоғистонда қозоқ тилига дубляж қилинган фильмларга талаб кучайтирилади. Эндиликда кинокартиналар дубляжи мутахассислари ўз ишига анча жиддий ёндашиши, гаплар тўғри тартибда, саводли тузилиши, шунингдек, аниқ талаффуз этилиши зарур. Камчиликлар бўлган тақдирда прокат гувоҳномаси бекор қилинади. Мажлис депутатлари бу ўзгаришларни биринчи ўқишда тасдиқлади. 

АҚТЎТИ РАИМҚУЛОВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ВАЗИРИ:

- Биз фильмлар ва мультфильмлар дубляжига алоҳида эътибор қилиш ниятидамиз. Орфографик хатолар ёки матнда камчиликлар мавжуд бўлса, жиддий чоралар кўрамиз, ҳатто прокатга ижозат берувчи ҳужжат амал қилиши тўхтатилади. Бу ҳолат ахборотни сохталаштириш деб баҳоланади.

Мамлакатда визуал ахборотга эътибор қаратилади. Гап пешлавҳа, баннер, реклама конструкциялари ва ҳатто нарх кўрсаткичлари ҳақида кетяпти.

АҚТЎТИ РАИМҚУЛОВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ВАЗИРИ:

- Реквизитлар матни ва визуал ахборотга бўлган талаб шуки, орфография меъёрларига мувофиқ, матнлар қозоқ тилида сифатсиз баён этилишига, орфографик хатоларга йўл қўймасликка қаратилган. У икки тилда – қозоқ ва рус тилидаги матнлар ўртасида маъно жиҳатидан номувофиқликни бартараф этишга йўналтирилган.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йили қозоқ тилидаги ахборотдан фойдаланишга оид шундай объектлар юзасидан уч ярим мингта шикоят тушган. Камчиликларни бартараф қилиш учун мутахассислар 13 та қонуний ҳужжатга ўзгариш киритишни талаб қилмоқда.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.