Ушбу дам олиш
кунлари Jibek Joly/Силк вей телеканали эфирида Silk Way Star вокал танловининг
учинчи эпизоди намойиш этилади. Бу сафар қатнашчилар қозоқ қўшиқларида қўшиқ
куйлайди. Улар афсонавий ва севимли композицяларни янги оҳангларда, корейс, хитой,
тожик, ўзбек ва бошқа тилларда тақдим этади. Эслатамиз, ўтган гал қатнашчилар Queen
гуруҳи, қўшиқчилар Уитни Хьюстон, Кристина Агилери ва бошқаларнинг машҳур
қўшиқларини ижро этганди. Ҳакамлар малайзиялик Язмин Азиз, қозоғистонлик Алем ва
Арманисондан келган Саро Геворгянни юқори баҳолаганди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

