Сенатда юқори палата депутатлари, Конституциявий суд, Парламентаризм институти вакиллари ҳамда олимлар ва экспертлар Республика кунининг тарихий-ҳуқуқий аҳамиятини муҳокама қилди. Давра суҳбати иштирокчилари 1990 йил 25 октябрда Давлат суверенитети тўғрисида декларация қабул қилиниши туфайли мустақил Қозоғистон ва унинг ҳуқуқий
тизими шаклланганини таъкидлашди. Қозоғистон биринчи марта Конституцияси ва қонунлари устуворлиги тўғрисида баёнот берди. Экспертлар айтишича, Республика куни мустақиллик қиймати, мамлакат келажаги учун масъулиятни эслатиб туради. Бундай учрашувлар фикр ва билим алмашиш, авлодлар узвийлигини таъминлашга хизмат қилади.
Нурлан Бекназаров, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:
– Декларация бирлик, тенглик, ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган мустақиллик, барқарорлик сари қўйилган қадам сифатида баҳоланиши
керак. Бизда ягона чанғароқ остида турли этнослар уйғунликда яшайди.
Қайрат Тастекеев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати
депутати:
– Бу кун
Қозоғистон ва қозоғистонликлар учун жуда муҳим байрам. Ёшларимиз уни яхши англаши бизни қувонтиради. Декларация нима берганини
билишади. Энг муҳим кун
тўғрисида бошланғич синфларда ҳикоя қилинади. Бу жуда муҳим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

