«Яшил» энергетикага
ўтишни жадаллаштириш, ТЭМ соҳасидаги илғар амалиётларни айирбошлаш, минтақавий энергетик
хавфсизликни таъминлаш. XVI KAZENERGY Евроосиё форумида Марказий Осиё давлатлари
бу ҳақда келишиб олди. Форум сессияларидан бири Марказий Осиёнинг энергетик
ўтиш жараёнини жадаллаштиришга бағишланди. Муҳокамаларда минтақа давлатлари энергетика
вазирлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ва молиячилар иштирок этди. Қатнашчилар
ТЭМ қувватларини уч марта ошириш, 2030 йилгача энергиядан самарали фойдаланишни
оширишга қаратилган қадамларни муҳокама қилди. Шу жумладан, Қозоғистон декарбонлаштириш
ва муқобил манбаларни ривожлантириш йўлидан боряпти.
Ерлан Аккенженов, Қозоғистон
Республикаси Энергетика вазири:
- Одинига биз
алоҳида пилот лойиҳалар билан ишласак, бугунги кунда мамлакатда умумий қуввати 3,2
Гвт бўлган 158 та ТЭМ объекти бор. 2025 йилда қуввати 450 Мвт бўлган яна 9 та
янги объект, 2035 йилгача етакчи халқаро компаниялар билан ҳамкорликда 8,4 ГВт электр
қуввати берадиган ТЭМ ишга тушади.
Тикланувчи энергия
манбалари халқаро агентлиги бу борадаги технологияларни баҳам кўряпти. Шунингдек,
минтақавий интеграция, инфратузилмаларни ривожлантириш, қонунчиликни
такомиллаштириш ва инвестиция жалб этиш ҳам эътибор марказида. Буларнинг
ҳаммаси яшил энергетика ривожига хизмат қилади.
Бину Партан, IRENA мамлакатлар
билан ўзаро алоқалар ва ҳамкорлик директори ўринбосари:
- Озарбайжон билан ҳамкорликда
биз Марказий Осиёда тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ташаббусини
бошладик. Бундай ёндашув дунёнинг бошқа минтақаларида муваффақиятли кечди. Иштирокчиларимиз
билан бирга фойдаланамиз. Асосий мақсад — инвестицияларни имкон қадар жадаллаштириш.
Абдумалик Сарманов таржимаси

