Silk Way Star мусиқий танлови премьераси ўтказилди

Silk Way Star мусиқий танлови премьераси ўтказилди

Ўтган дам олиш кунлари Jibek Joly/Silk way телеканалида кўпдан кутилган воқеа – Silk Way Star халқаро мусиқий танловининг биринчи эпизоди премьераси ўтказилди. 12 давлат вакиллари бўлган иштирокчилар ўз она тилида қўшиқ ижро этди. Саҳнага биринчи бўлиб мамлакатимиз вакили бўлган Батирхан Маликов – Алем чиқди. Ҳакамлар унга олиниши мумкин бўлган 132 баллдан 112 тасини берди ва санъаткор еттинчи ўринни эгаллади. Эпизод ғолиби – малайзиялик Язмин Азиз  126 балл тўплади. Иккинчи ўринда – ўзбекистонлик - Мадинабону Адилова. Учинчи ўринда Туркманистон вакили - Довран Шаммиев. Олдинда яна 9 та эпизод бор. Шоу финали 22 ноябрда ўтади.

Silk Way Star BSB концертини томоша қилди

Айни вақтда, Silk Way Star қатнашчилари халқаро вокал танлови саҳнасида беллашишдан ташқари, Астана маданий ҳаёти билан танишишда давом этяпти. Ўтган якшаба куни ҳакамлар билан бирга машҳур Backstreet Boys поп-гуруҳининг Астана концертида қатнашди. Унга 25 минг нафар томошабин, шу жумладан, Германия, Франция, Туркия, Финляндия, Литва, Греция, Озарбайжон, Россия каби жами 45 давлатдан санъат ишқибозлари келди. Шоуни қўшиқчи Алем бошлаб берди.

Мишель Жозеф,  Silk Way Star қатнашчиси, Монголия:

- Жуда катта таассурот олдим. Бу ахир Backstreet Boys концерти! Онам билан уни кўришни ҳамиша орзу қилганмиз. Жуда ҳаяжонландим, омадимиз келган экан. Алем бу саҳнага чиқишини эшитдим, уни қўллаб-қувватлаш, саҳнада томоша қилишни хоҳлайман. Тоқатим етмаяпти. Ҳа, Алемни кутяпман.

Backstreet Boys гуруҳига миллий чолғу асбоби – дўмбира совға қилинди. Айни вақтда, бойз бенд келаси йили яна келишни ваъда қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси