Мустақиллик йилларида 600 тадан зиёд фильм суратга олинган

Мустақиллик йилларида 600 тадан зиёд фильм суратга олинган

Мустақиллик йилларида «Қазақфильм»да 600 дан зиёд киноасар суратга олинган. Улар қаторида тўла метражли ва қисқаметражли картиналар, ҳужжатли, бадиий ва анимацион фильмлар бор. 62 йил муқаддам, 9 январь куни Олма-Ота бадиий ва хроника фильмлари киностудияси «Қазақфильм» деб атала бошланди. 1984 йилда унга миллий кинематографиянинг буюк арбоби Шакен Айманов номи берилди. Кино майдончасида яратилган турли фильмлар ҳар йили нуфузли халқаро кинофестиваллар дастурида иштирок этади ва юқори баҳоланади.

Сергей Азимов, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган арбоб:

- Бугунги кунда Қозоғистоннинг санъат ва маданият соҳасидаги ютуқларини, ғалабаларини “Қазақфильм”сиз тасаввур қилиш имконсиз. Бу бренд миллионлаб томошабин қалбига кириб борган. Ўйлайманки, ёш ҳамкасбларим бу анъаналарни муносиб давом эттиришни уддалайди. Зеро, устоз-шогирд муносабатлари бизнинг касбда ҳамиша ўта муҳим бўлиб келган. Уни маъданий-маърифий киномерос, деб аташ мумкин.

Таъкидлаш лозимки, сўнгги 30 йил ичида «Қазақфильм»нинг 200 дан кўпроқ картинаси уч юздан ортиқ мукофотга лойиқ кўрилган. Ўтган йили киностудиянинг ўн битта тўла метражли, иккита қисқа метражли, битта анимация ва битта ҳужжатли фильми йигирма еттита халқаро кинофестивалда қатнашди ва йигирмата мукофот олди.

Абдумалик Сарманов таржимаси