Астанада кўча театри санъати ривожлантирилади

Астанада янги маданий жанр – кўча театр санъати ривожлантирилади. Бунинг учун Польша, Россия, Эстония ва Алматининг 10 та театридан артистлар келди. Улар жорий йилда илк марта ташкил қилинган ва пойтахт куни доирасида ўтказилган «Театрсевар Евроосиё» фестивалида иштирок этишди. Қозоғистон пойтахти аҳолиси ва меҳмонлари учун театр труппалари қатор кўринишлар ва тадбирлар тайёрлашди. Шу жумладан, кўча театрлари жамоалари юриши, артистларнинг очиқ осмон остидаги чиқишлари, болаларга аталган турли интерфаол томошалар ташкил этилди. Фестивалнинг хорижлик меҳмонлари таъкидлашича, мазкур ранг-баранг театр байрами ҳеч кимни бефарқ қолдирмади

 

Станислав Варкки, «Royal Giraffe» театри раҳбари:

 

- Биз шуғулланадиган кўча театридаги энг муҳим жиҳат бевосита, юзма-юз мулоқот. Унда одамларнинг кўзингизга тикилишади ва қайсидир маънода ўзгаради. Бу эса артист учун катта мукофот. Театрда декорация, деворлар бўлмайди, махсус эффектлар кўзда тутилмаган, артист томошабин дили билан тиллашади. У қанчалик софдил бўлса – шунча яхши. Қозоғистонда покиза қалбли одамлар кўп.

 

Фестиваль артистлари ва меҳмонлари келажак режаларини тилга олишди. Улар келгуси йилдан Астанада «театр биржаси»ни йўлга қўйишади. У янги иқтидорларни кашф этиш очишга ёрдамлашади, қозоғистонлик ёш театр режиссёрлари дунё аҳолиси меҳрини қозониши учун хизмат қилади.

 

Эльмира Шчербакова, «Театрсевар Евроосиё» фестивали директори:

 

- Биз шундай майдонча яратамизки, унда янги иқтидорларга муҳтожлар ижодкорларни кутиб олади. Театр директорлари, бадиий раҳбарларига қулайлик яратилади. Биз турли мамлакатлар режиссёрлари, французлар, руслар, ва, албатта, дунё таниган бошқа усталарни таклиф этамиз. Дунё мунтазам ўзгариб боряпти, саҳна ҳозир бошқача бўлган, саҳнага видеопроекторларни чиқаряпмиз, янги декорациялар тақдим этяпмиз. Бу майдонча йилда бир марта мунтазам очилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси