Қозоғистонда Олтин Ўрда ҳақида
ҳикоя қилавчи «The Golden Empire» сериалини суратга олиш ишлари ниҳоясига
етяпти. Финал саҳналари Жетису вилоятида суратга олиняпти. Уларда қаҳрамонлар
тақдири ҳикоя қилинади ва сюжет линияларига нуқта қўйилади. Ҳар бир локация
қадимий давр муҳитини ўзида акс эттирган. Давлат маслаҳатчиси яқинда суратга
олиш майдончасига борди. Ерлан Қарин
ижодий гуруҳ билан финалга ёндашув ва постпродакшн ишларини муҳокама қилди.
Таъкидлаш лозимки, инглиз тилидаги картина олти сериядан иборат. Халқаро лойиҳа
Karga Seven Pictures кинокомпанияси томонидан «Дара» президент ташаббуслари
жамғармаси ёрдамида рўёбга чиқариляпти.
Сериал Жўжихон ҳаёти орқали Олтин Ўрда ҳақида ҳикоя қилади. «The Golden
Empire» лойиҳаси ишлари Қозоғистоннинг саккизта бетакрор локацияларида амалга
оширилди, «Қозоқфильм» киностудиясида ҳам, Кимасар, Тамғали тас ва Кўчманчилар
шаҳарчасида қатор эпизодлар суратга олинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

