«Алия» спектакли тақдим этилди

«Алия» спектакли тақдим этилди

Астанада Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги ва Совет Иттифоқи қаҳрамони Алия Мўлдағулованинг 100-йиллигига бағишланган «Алия» спектакли намойиш этилди. Бу лойиҳа Қозоғистон Миллий гвардияси ва Горький номли драма театри ҳамкорлигида рўёбга чиқарилди. Саҳнага актёрлар билан бирга ҳарбийлар ҳам чиқди. Бундай ўзига хос тандем томошабинлар ёшгина снайпер  қиз жуда нозик бўлсада, иродаси мустаҳкамлигини намойиш этган даврни чуқур ҳис этишига ёрдамлашди.


Игорь Седин, «Алия» спектакли режиссёри:


Ўтган йили театримиз раҳбарияти совет қаҳрамони ҳақида спектакль саҳналаштиришга қарор қилди. Чунки биз баъзан буюкларимизни унутиб қўя бошлаганимиз сезилади. Натижада мана шундай ажойиб спектакль дунёга келди. Залдаги томошабин қаҳрамонларимиз билан бирга кулади, қувнайди ва йиғлайди, куюнади. Бу эса инсоннинг инсонийлигини сақлаб қолиши учун жуда муҳим жиҳат бўлса керак. Умуман, дунёда мавжуд бўлган нарсаларнинг энг зарури мана шундан иборат дейиш мумкин.


Айжулдиз Бағланова, Алия роли ижрочиси:


Бундай чеки кўринмас қувватга, муҳаббатга, кучга тўла қизнинг қобилиятини тан олиш керак. Бахтини тортиб олишса ҳам у охиригача бахти ва муҳаббати учун курашади. У ўзининг охирги мактубларида «жиянларимга одамларни яхши кўришни ўргатинглар», деб ёзгани маълум. Бу жуда салмоқли сўзлар, улар қалбимда муҳрланиб қолди.


Жаннур Қасимова, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси:

Бу оқшом менда катта таассурот қоддирди. 1,5 соат бир зумда ўтиб кетди. Ҳаммаси жуда ёқди. Миллий гвардия қўмондонлигига бундай ажойиб совға учун миннатдорчилик билдирамиз. Ҳалигача дилимдаги ҳаяжонни ҳис этяпман. Саҳнадаги актёрлар лол қолдирди.


Абдумалик Сарманов таржимаси