«Абай» операси Москвадаги Катта театр саҳнасида намойиш этилди

Машҳур «Абай» операси Москвадаги Катта театр саҳнасида намойиш этилди. М.Авезовнинг либреттосига ёзилган Ахмет Жубанов ва Латиф Ҳамидийнинг асарини «Астана Опера» операси труппаси яккахонлари, хор артистлари, балет ва симфоник оркестр мусиқачилари ижро этишди. 70 йил муқаддам ёзилган асарга асосланиб тайёрланган постановкада муҳаббат, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш акс этган. Айни вақтда, унда қозоқ халқининг бой дунёқараши ва ҳаёт тарзи, мутафаккир шоирнинг ёрқин ҳаёт йўли тасвирланган.

Жанкарло дель Монако, «Абай» операсининг постановкачи режиссёри, Италия:

- «Абай» постановкаси рус, итальян ёки бошқа халқларнинг операсига мутлақо ўхшамайди. Ўзига хослиги, беназирлиги яққол сезилиб турган асар. Фақат шуни айтиш мумкинки, қозоқ мусиқаси Европа ва Россия мусиқий анъаналаридан у қадар узоқлашиб кетган эмас. Мен учун қозоқ тилида опера қўйиш қизиқарли тажриба бўлди.

«Абай» операси Москвада илк марта 1958 йилда, Қозоқ санъатьи ва адабиёти ўнкунлигида намойиш этилганди. Орадан 66 йил ўтгач, Катта театр саҳнасида у яна бир марта қўйилди. Билетларга талаб катталиги, залда бўш ўрин қолмагани унинг мухлислари кўплигини англатади.

Ольга Соболевская, опера мухлиси, Москва:

- Артистларнинг либоси, мусиқа жўрлиги, саҳна декорациялари кўнгилдагидек. Битта асарда шунча декорациядан фойдаланиш, уларни етказиб келтиришнинг ўзи меҳнат. Менга ёқди.

Абдумалик Сарманов таржимаси