Silk Way Star лойиҳаси иштирокчилари театрда, концертда ва хоккейда бўлди

Silk Way Star лойиҳаси иштирокчилари театрда, концертда ва хоккейда бўлди

«Астана Опера» XIII театр мавсумини очди. Томошабинларга тақдим этилган илк асар — Ахмет Жубанов ва Латиф Ҳамидийнинг миллий санъат учун жуда муҳим бўлган «Абай» операси. Silk Way Star лойиҳаси иштирокчилари ва ҳакамлари ҳам ушбу спектаклни томоша қилишди. Улар театрнинг ижодий жамоаси – опера яккахонлари, хор, балет, симфоник оркестр ижрочилари билан учрашди. Хорижлик меҳмонлар артистлар ва созандаларнинг маҳорати, саҳна безаклари ва декорацияларни юқори баҳолади.

Хун Бин, «Silk Way Star» лойиҳаси ҳакамлар ҳайъати аъзоси:

- Умримда биринчи марта опера театрига бордим.  Ва, аввало, опера ижрочилари маҳоратига эътибор бердим. Оркестр ва дирижёр профессионаллиги катта таассурот қолдирди. Ҳамма нарса жуда ажойиб. Саҳна безаклари ҳам ҳавасимни келтирди. Декорациялар алмашиши жуда яхши кечди. Бу шоу менга жуда ёқди.

Silk Way Star иштирокчилари, ҳакамлари «Барс Арена» ва «Қозоқконцерт»га борди

Лойиҳа қатнашчилари концерт ва хоккей мавсумлари очилишида ҳам қатнашди. «Қозоқконцерт»да улар машҳур қозоқ бастакорлари асарлари, мамлакат эстрадаси юлдузлари ва ёш ижрочилари ижоди билан танишди. «Барс Арена» трибунасида Астананинг «Барс» ва Челябинскнинг «Трактор» жамоалари беллашуви ва ғалабасини томоша қилди. Сўнгра ҳиссиётларини суратга олиш гуруҳи аъзолари билан баҳам кўришди.

Мадинабону Адилова, Silk Way Star лойиҳаси иштирокчиси /Ўзбекистон/:

- Ростини айтсам, ўзим биринчи марта хоккейга келиб турибман, матч томоша қилдим. Жуда ажойиб томоша!

Чжан Хэ Сюань, Silk Way Star лойиҳаси иштирокчиси /Хитой/:

- Ушбу хоккей матчидан завқ олдим, албатта, «Барс» жамоасига ишқибозлик қилдим. Маданий дастур учун раҳмат. «Астана Опера» театри ва «Абай» операси, концерт жуда ёқди.

Абдумалик Сарманов таржимаси