19 март – Янгиланиш куни

Бугун Қозоғистонда Янгиланиш куни нишонланяпти. У мамлакат ва ҳар бир қозоғистонлик ҳаётида янги давр бошланаётганини кўрсатади. Байрам ўн кунлигини олтинчи куни умуммиллий экологик акция ўтказилади, дарахтлар ўтқазилади. Чунки Наврўз фақат қувноқ байрам эмас, у ўтмишни қайта мушоҳада қилиш, келажак режалари тузиш даври ҳам. Мамлакат бўйлаб ўтқазилган ниҳоллар эса Қозоғистоннинг тараққиёт сари интилаётгани яққол намойиш этади. 

Бўлатбек Пусирманов, акция иштирокчиси: 

- Бугун жуда ажойиб кун. Халқимизда шундай бир нақл бор: «Йилни қандай кутиб олсанг, уни шундай ўтказасан». Одамлар бу кунда илиқ тилаклар билдиради, шодлик ва фаровонлик тилайди. Мен ҳам ҳар биримизга яхшиликлар насиб этсин, мамлакат олға ривожланаверсин, дейман.  

Абдумалик Сарманов таржимаси.