Қозоғистонда Наврўзнома умуммиллий ўнкунлиги
ўтказиляпти. 10 кун - 14 мартдан 23 мартгача аҳоли Наврўз байрамини нишонлайди. Бу кунларнинг ҳар бири қозоқ маданияти ва жамияти
бойлиги, кўп қирралигини акс эттирувчи маълум бир мавзу ва қадриятларга
боғланган. Масалан, биринчи, Амал куни ўзаро
кўришиш, илиқ тилаклар
айтиш куни. 15-16 мартда мамлакатда хайрия ва оила кунлари нишонланди. Барча
минтақаларда оммавий чора-тадбирлар ўтказилди.
Қозоғистондаги тушовкесиш маросими рекордлар китобига
киритилди
Талдиқўрған ва Жетису вилояти туманларида оила
қадриятларига бағишланган кунда тушовкесиш маросими ташкил қилинди. Ушбу тадбир
иштирокчилар сонига кўра Қозоғистон рекордлари китобига киритилди. Бир вақтнинг
ўзида уч юз ўттиз олти нафар бола илк одимларини ташлади. У орқали боланинг
узун ва ёрқин, бахт билан тўла ҳаёт йўли дебочаси бўлиши ният қилинади.
17 мартда Қозоғистонда маданият ва миллий анъаналар куни
нишонланади. Сўнгра миллий либослар, янгиланиш, миллий спорт, бирлик ва
бирдамлик, Наврўз — Янги йил ва янгиланиш куни байрам қилинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

