Татаристонда тарихий полотнолар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Татаристонда тарихий полотнолар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Қозондаги «Хазинэ» миллий бадиий галереясида таниқли татар рассоми Баки Ўрманче асарлари намойиш қилиняпти. Экспозициянинг катта қисмини Қозоғистон даврига оид асарлар ташкил қилади. Маълумки, мусаввир ижоди энг гуллаган даврда мамлакатимизда яшаган. Қозоғистон ёзувчилари билан яқин мулоқотда бўлган, уларнинг асарларидан илҳомланиб кўплаб тасвирий санъат дурдоналари яратган. Ўрманченинг энг яхши суратлари айнан Алматида чизилган, дейиш мумкин. Рассом бисотида Жамбил Жабаев, раққоса Шара Жиенқулова портрети ҳам бор.

Алина Шарафутдинова, бадиий галерея мудираси:

- Ўрманче ижодида энг самарали даврлардан бири – Қозоғистонда ишлаган вақти ҳисобланади. Шу даврда у портретчи, жанр устаси, монументлар яратувчи ижодкор сифатида намоён бўлган. Экспозициямизда шу даврга оид ишлар тақдим этилган. Шу жумладан, экспозициямизда турган таниқли артист Шара Жандарбекова  портретини, 1945 йилда чизилган «Жамбил қошида меҳмонда» катта форматли ишини кўрсатиш мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси