ШҲТ кинофестивалида қозоғистонлик актёр мукофотланди

ШҲТ кинофестивалида қозоғистонлик актёр мукофотланди

Хитойда бўлиб ўтган ШҲТ давлатлари кинофестивалида қозоғистонлик актёр Бахит Хажибаев мукофотланди. У «Набат» амалиёти» фильмидаги бош роли учун «Энг яхши актёр» номинацияси бўйича ғолиб деб тан олинди. Танловда 10 та давлатдан 20 та картина қатнашди, нуфузли халқаро ҳакамлар ҳайъати уларни баҳолади. Лента 992 йилдаги ҳаётий воқеаларга асосланган. Ўшанда автобусда бўлган 30 фуқаро гаровга олинганди. Қозоғистон куч ишлатар тузилмаларининг профессионал моҳирлиги туфайли амалиёт қурбонларсиз амалга оширилган.


Абдумалик Сарманов таржимаси