Эртага Jibek Joly/Silk Way телеканалида кенг миқёсли
халқаро Silk Way Star мусиқий танловининг 9-эпизоди эфирга узатилади. Иштирокчилар
Қозоғистон эстрадаси юлдузлари билан бир саҳнада вокал қобилиятларини намойиш этиши керак. Бу
танлов қатнашчиларнинг фақат ҳакамлар баҳолайдиган улкан финалдан олдинги энг
охирги чиқиши. Таъкидлаймиз, ўтган сафарги 8-эпизодда иштирокчи Язмин Азиз энг
яхши деб топилганди, босиб ўтилган барча босқчилар якуни бўйича умумий рейтингга
бошчилик қилмоқда. Малайзиялик ижрочининг ажойиб вокал имкониятлари ва ёрқин харизмаси халқаро танловнинг ҳакамлар ҳайъати
ва томошабинлари қалбини забт этди.
Silk Way Star иштирокчиси Малайзиянинг энг ёрқин 30 аёлидан бири деб тан олинди
Ўз ватанида эса хонанда Малайзиянинг 30 та энг ёрқин аёли рўйхатига киритилган, бу янгиликни Язмин ижтимоий
тармоқлардаги саҳифасида эълон қилди. Айтиш жоиз, Язмин кўп марталаб ўз юртини нуфузли дунё
танловларида тақдим қилган, иқтидори ва ўзига хослиги билан томошабинлар
эътирофига эришган. Бундан ташқари, Silk Way Star ҳакамлар ҳайъати орасида яна
бир машҳур малайзиялик хонанда - Дато Данья бўлиб, у ҳам ўз юрти мусиқа
саноатининг ёрқин вакилларидан бири саналади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

