Қозоғистонда ўрта
асрларга оид ноёб кумуш тангалар топилди. Археологлар фикрича, Атирау яқинидаги
«Ақтўбе-Лаэти» шаҳри харобаларини ўрганиш вақтида олинган артефактлар XIII асрга
оид. Олимлар улар Олтин Ўрда ҳукмдори Менгу-Темир даврида зарб этилганини
тахмин қилишяпти. Шаҳарда яна бир артефакт – сополдан ясалган, бутун ҳолида
сақланиб қолган тоғора топилди.
Амангельди Муғаули,
археолог:
– Машҳур нумизмат
Павел Петровнинг атишича, бу тангалар XIII асрнинг иккинчи ярмига оид. Унинг
бир томонига Менгу-Темир тамғаси урилган, иккинчи томонида — Хитой иероглифлари.
У Хубилай авлодлари билан Чиғатой улуси ўртасидаги курашда асир тушган Номухан билан
боғлиқ бўлиши мумкин.
Тўлибай Дўстибаев,
Атирау вилояти Тарихий-маданий меросни ўрганиш маркази раҳбари:
– Сўнгги
йилларда бу жойга алоҳида эътибор қиляпмиз. 53 гектарлик майдон тўла ўралган. Келажакда
бу ҳудудда очиқ осмон остидаги музей ташкил этилиши мўлжалланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

