Қозоғистонда июль ойининг биринчи якшанбасида Миллий дўмбира куни нишонланади. Жорий йилда анъанага айланган бу айём еттинчи марта байрам қилинади. Мамлакатнинг турли минтақаларида концертлар ташкил этилади, буюк қозоқ бастакорларининг машҳур асарлари анъанавий шаклда ижро этилади. Расмий маълумотларга кўра, икки торли бу чолғу асбоби 14-асрда пайдо бўлган. Жадигер Ота деб аталган энг қадимий дўмбиранинг нусхаси пойтахтдаги таълим даргоҳида сақланади. Тарихий аҳамиятга эга чолғу асбоби университет музейидаги Культегин атриумига ўрнатилган.
Тамара Қўжамкул, Л.Н. Гумилёв номли Евроосиё Миллий университети Ёзув тарихи музейи мудири:
– Машҳур олим, Олтойшунослик ва туркшунослик маркази директори Қаржаубай Сартқўжа дўмбирани Олтойдан келтирган. У хусусий қўлларда бўлган. Бизга мукаммал ҳолда беришди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.