Европа юрагида Қозоғистон ва Қирғизистон оқинлари айтишуви ўтказилди

Европа юрагида Қозоғистон ва Қирғизистон оқинлари айтишуви ўтказилди

Париждаги ЮНЕСКО штаб-квартирасида биринчи марта саккиз нафар Қозоғистон ва Қирғизистон оқинларининг халқаро айтишуви ўтказилди. Импровизация усталари бу тадбирни жанрнинг Инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилганининг 10 йиллигига бағишлади. Қозоқ-қирғиз номинацияси 2015 йилда тасдиқланганди. Таъкидлаш лозимки, Париждаги айтишув хорижликларнинг қадимий ва ўзига хос шеърият санъатини ҳис этиши, машҳур оқинларнинг чиқишларини ўз кўзи билан кўриши учун имконият яратиб берди. Ташкилотчилар таъкидлашича, у Европа юрагидаги Қозоғистон ва Қирғизистон қардош халқларининг  маънавий бирлиги намойиши бўлди.

Аскар Абдрахманов, Қозоғистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили:


– Франция ва Европада яшаётган юртдошларимиз, қондошлар, диаспора вакиллари, қирғизлар биргаликда тўпландик ва айтишув усталари санъатидан завқ олдик. Ушбу санъат ижроси туфайли барчамиз ажойиб таассуротларга эга бўлдик.


Абдумалик Сарманов таржимаси