Республика кунига бағишланган ҳунармандлар этнофестивали

Республика кунига бағишланган ҳунармандлар этнофестивали

«Ақ ўтау». Республика куни муносабати билан Тарозда ҳунармандлар этнофестивали бўлиб ўтди. 50 нафарга яқин уста жун, чарм, намат ва ёғочдан қилинган қўл меҳнати намуналарини тақдим этди. Ҳар бир асар такрорланмас миллий колоритни ўзида акс эттирган ва муаллифнинг индивидуал техникаси маҳсулидир. Таъкидлаш жоиз, вилоят марказида жами бўлиб 70 дан зиёд ҳунарманд бор, уларнинг аксарияти намат маҳсулотлар тайёрлаш билан шуғулланади.

Туганай Жўлақова, ҳунарманд:

– Келгусида ҳам бу каби тадбирлар юксак даражада ўтказилади. Биз янада кўпроқ ёшларга ўргата оламиз. Умид қиламанки, бу ишга кўпроқ грант ажратилади. Санъатимизни, ҳунарларимизни унутмаслигмиз керак.

Элмира Мирзағали, Анаға тағзим маркази директори:

– Марказимизга кўп болали оналар, ёш қизлар келади, улар ҳунармандлардан янги технологиялар, масалан, кигиз босишни ўрганишни истайди. Ёзда усталар мастер-класс ташкил қилди, машғулотларда аждодларимиздан қолган анъанавий ҳунарлар ўргатилди.

Хуршида Абдуллаева таржимаси