Астанага
Silk Way Star Осиё вокал танлови қтнашчиларининг деярли ҳамаси етиб келди.
Бугун анъанага кўра, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари аэропортда мусиқа
садолари остида ширинликлар билан кутиб олинди. Лойиҳа қатнашчилари берган
суҳбатида мамлака меҳмондўстлиги, пойтахтнинг кўркамлигини таъкидлашди. Улар
самолёт иллюминаторидан Астананинг яшил камари ва беқиёс меъморчилик
обидаларини кўриб улгуришган. Эслатамиз, танловда 12 давлат вакиллари
қатнашади, суратга олиш ишлари 26 августда бошланади.
Довран Шаммиев, Silk Way Star иштирокчиси, Туркманистон:
- Ҳаётимда биринчи марта шундай кенг
кўламли танловда қатнашяпман. Бу анжуман аввало мамлакатимизни муносиб тақдим
этиш, қолаверса, маданиятимизни намойиш қилиш, халқимиз қалбини, туйғуларини
кўрсатиб бериш имконияти. Ва, албатта, барча иштирокчилар билан бирга мусиқа
бирлаштиришини, мусиқа муҳаббат, тинчлик, дўстлик рамзи эканлигини таъкидлаш
ниятидаман.
Абдумалик Сарманов таржимаси

