Silk Way Star: суратга олиш ишлари бошланди

Silk Way Star: суратга олиш ишлари бошланди

Астанада Silk Way Star Осиё вокал шоусини суратга олиш ишлари бошланди. Ҳозир биринчи эпизод устида иш юритиляпти. Артистлар дебют номерларини тақдим этишди. Мусиқий лойиҳа устида юз нафардан зиёд одам ишлаяпти. Улар қаторида ёритгич ва овоз, видеографика, LED-экранларни бошқариш мутахассислари бор. Томошабинлар учун жами ўнта эпизод берилади. Премьера 20 сентябрда, якуний гранд-шоу 22 ноябрда телеканалимиз ва қатнашчи давлатлар етакчи каналларида намойиш этилади. Silk Way Star шоуси иштирокчилар ва дунёнинг миллионлаб томошабинларини бирлаштирувчи Евроосиёнинг янги маданий бренди, деб аталяпти.

Сандугаш Рахимжанова, Silk Way Star продюсер креатив:

-  Ҳар бир смена саккиз соат ишлайди. Қўшимча саундчеклар учун вақтимиз бўлади. Постановкалар суратга олишда муаммолар имкон қадар кам бўлиши учун тўлиқ кўрикдан ўтказилади. Чунки артистларда ҳам, жамоамизда ҳам қайта-қайта суратга олиш имкони йўқ. Тегишлича, бу жараёнларга синчиклаб қараймиз. Ҳаммаси камчиликларсиз бўлиши учун ҳар жиҳатдан тайёр туришимиз керак.

Абдумалик Сарманов таржимаси