Черногорияда Абай маркази очилди

Черногорияда Абай маркази очилди

Энди Черногорияда ҳам Абай Қўнонбойули ижоди билан танишиш мумкин. Буюк қозоқ шоири, файласуфи, мутафаккирининг 180-йиллиги шарафига ПодгОрица шаҳрида унинг номидаги марказ очилди. Жамғармага 100 тадан зиёд ҳужжат топширилди. Улар қаторида Абай асарларининг хорижий тиллардаги таржималари, фалсафий трактатлари, Абайшунослик ва бошқа йўналишлардаги илмий тадқиқотлар бор. Материаллар асосан Қозоғистон миллий академик кутубхонаси ва «Жидебай-Бўрили» Абай давлат музей-қўриқхонасидан келтирилди.


Абдумалик Сарманов таржимаси