Астанада замонавий талқиндаги этник мода ҳафталиги
ўтяпти. Bozjyra Fashion
Week этно-услубда ижод қилаётган қозоғистонлик ва хорижлик дизайнерларни ўз
атрофига тўплади. Унинг ҳар бир мавсумида
Буюк Даштнинг тарихида ўчмас из қолдирган аёллар ҳақида ҳикоя қилинади. Бу
ҳафталикда XVI аср қозоқ аристократиясининг ёрқин вакиласи бўлган Ару Султан
ҳақида ҳикоя қилинади. у 14-15 ёшида Лондонга, қиролича Елизавета I саройига
келтирилган. Қиз ақли ва жамоли билан инглизларни лол қолдирган. Грузия, Россия, Ўзбекистондан
келган дизайнерлар мазкур мода тадбирида фаол иштирок этаркан, қозоқ санъатидан
илҳом олишаётганини таъкидлашди.
Лурена Дўскеева, Bozjyra Fashion Week ташкилотчиси:
– Биз келажакда Марказий Осиё ва Яқин Шарқ дизайнерлари
билан тиғиз ҳамкорлик қиламиз. Чунки умумий туркий меросимиз жуда кенг
тарқалгани, турли халқлар томонидан у турлича талқин қилинганини тушунамиз.
Туркий дунё дизайнерлари ҳамжамияти бу йўналишда фаол ҳаракатланиш имконини
беради. У дизайнерлар учун катта имконият. Иқтисодий ривожланиш мақсадлари учун
ҳам хизмат қилади.
Жулия Титова, дизайнер:
– Қозоқлар ўз
илдизларини қадрлайди, шажарасини ардоқлайди. Бундай куч мени ҳам шу ерга олиб
келди. Қозоқ расмларидаги ҳар бир орнамент, қозоқ куйларидаги банд алоҳида
кучга эга.
Абдумалик Сарманов таржимаси