«Silk Way Star»: Астанада биринчи халқаро мусиқий танлов ўтказилади

«Silk Way Star»: Астанада биринчи халқаро мусиқий танлов ўтказилади

Астанада биринчи Осиё вокал танлови - «Silk Way Star» старт олди. Бу мусиқий шоу – Қозоғистон Президенти телерадиомажмуаси ва Хитойнинг CMG медиакорпорацияси қўшма лойиҳаси. Пойтахтда 12 давлат - Қозоғистон, Хитой, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Малайзия, Қирғизистон, Монголия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Жанубий Корея санъаткорлари жой олиши кутиляпти. Суратга олиш 20 августда бошланади, гранд-финал 22 ноябрь куни «Jibek Joly/Silk Way» телеканали ва танловда қатнашаётган давлатларнинг етакчи каналлари жонли эфирида намойиш этилади. Лойиҳа бир миллиард нафардан кўпроқ томошабин жамлаши кутиляпти. унда бетакрор дуэтлар, миллий хитлар ижроси, кросс-маданият коллаборациялари з бериши кутиляпти. Ҳакамлар ҳайъатига Хитой ва Марказий Осиёнинг етакчи артистлари ва продюсерлари кириши кутиляпти. Телешоу қозоқ, хитой ва инглиз тилларида трансляция қилинади. Танлов маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва жаҳон мусиқа саҳнасида янги номлар очиши кутиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси