Очиқ
осмон остидаги «Бўзоқ» давлат
музей-қўриқхонаси дунё бўйлаб сайёҳларни
ўзига жалб этиши кутиляпти. Эслатамиз, пойтахт яқинидаги ўрта асрларга
оид шаҳар қўриқланадиган ҳудудга айлантирилган. Ўтган йили Бўзоқни 150 минг нафардан кўпроқ одам томоша
қилган. Экскурсияларнинг кўп қисми онлайн шаклда ўтказилди. Дарвоқе, экскурсиялардан ташқари, бу ерда махсус
дарслар, маъруза, интерфаол машғулотлар ҳам ўтказилади. Мазкур тадбирлар Қозоғистон тарихий-маданий меросини
оммалаштиришга қаратилган. 2019 йилдан буён музейга ярим миллион одам келган.
Алишер
Беспалинов, «Бўзоқ» музей-қўриқхонаси директор ўринбосари:
-
Биз Бузиқти кўлини
ободонлаштириш масаласини ишлаб чиқамиз. Ҳозирча бу - кўчманчи қушларнинг тўхташ жойи бўлган тарихий ландшафт. Кўлга
оққуш, сақоқуш, қорабузов, чағалай каби қушлар учиб келади. Реликт ўсимликлар мавжуд,
тарихий контекстни ҳисобга олган ҳолда уларни сақлаб қолиш керак. Шу тариқа, улар
Бўзоқ шаҳри билан яхлит мажмуани ташкил қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

