Дунё кезган, энг баланд чўққиларни забт этган қозоқ ва француз алпинистлари Астана яқинидаги Қўсши шаҳрида йиғилди. Икки давлат саёҳатчилари «Тангри осмони остидаги саргузаштлар» деб аталган биринчи Франция - Қозоғистон фестивалини ташкил қилишди. Унда географ олимлар экология билан боғлиқ муҳим лойиҳаларини тақдим этишди. Машҳур альпинистлар юксак тоғларни забт этиш тажрибасини баҳам кўрди. Тадбир доирасида кинофесиваль ташкил қилинди. Томошабинлар юртимизнинг ва Франциянинг машҳур сайёҳлари фаолияти ҳақидаги қизиқарли
ҳужжатли фильмларни томоша
қилишди.
Ориан Аймар, альпинист, Франция:
- Бу менинг Қозоғистонга қилган илк
саёҳатим. Бу юртнинг
тоғларига ҳавас қилдим. Бу ўлка жуда кенг. Аммо мен атиги уч кеча-кундузга
қолаяпман, холос. Истаган ҳамма нарсаларимни кўролмаслигим аниқ. Шунинг учун тез орада яна ташриф буюришни кўнглимга
тугиб қўйдим. Энди Франция элчихонаси «Эверест: Худо-Она» фильмининг Қозоғистон аҳлига
тақдимотига чақирди. Мен Эверестни забт этганман.
Сильван Гиоге, Франциянинг Қозоғистондаги
фавқулодда ва мухтор элчиси:
– Дастлабки
анжуманимиз томошабинларда катта қизиқиш уйғотганини кўриб турибман. Шунинг учун фестивални анъанавий тартибда
ўтказишни ният қиляпмиз. Кейинги фестиваль Францияда ёки Қозоғистонда ташкил қилинади. Зеро, бу ердаги табиат манзаралари ҳеч кимни бефарқ
қолдирмаслиги аниқ. Фестиваль доирасида Олтой, Манғистау каби ўзгача табиатга эга минтақаларнини ҳам намойиш
этишни ўйлаяпмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

