Бизнесни ривожлантириш орқали ҳунармандлик тикланади

Бизнесни ривожлантириш орқали анъанавий ҳунармандлик тикланади ва қўллаб-қувватланади. Астанада «Теран томир: Қозоғистондаги 33 та мерос ва тадбиркорлик ҳикояси» китобининг тақдимоти ўтказилди. НазарбоевУниверситет профессорлари тайёрлаган асарда фаолияти қозоқ халқ санъати билан боғланган, муваффақ қозонган қозоғистонликлар ҳақида баён этилган. Улар қаторида кулолчилик, тўқимачилик, заргарлик, бадиий санъат усталари бор. Уста-ҳунармандларнинг ўзига хос, миллий услубда ясалган нарсалари талабга эга, ҳатто мода трендига айланаяпти.

Шумайла Юсафзай, Соавтор Книги, Назарбоев Университет Бизнес олий мактаби профессори: 

– 2024 йилда Қозоғистон мустақиллигининг 33 йиллиги нишонланади. Гарчи навқирон мамлакат бўлса ҳам, у дунё миқёсида мавқеини мустаҳкамлади, ўзига хослигини тиклай олди. 33 рақами миллий уйғониш ва ўмиш билан боғланишни англатади. Биз бу жараёнда, айниқса, сўнгги беш йил ичида тадбиркорларнинг асосий ўрин тутганини ажойиб ҳолат, деб ҳисоблаймиз.

Тадбирда яна иккита китоб тақдимот ўтказилди. Улардан бири Ўзбекистоннинг бой ҳунармандлик анъаналари бўйича тадқиқот. Иккинчиси эса кўчманчиларнинг ғаройиб яшаш жойи – ўтов ҳақида. Миллий услубдаги буюмларнинг асл нусхасини ҳунармандлар кўргазмасида томоша қилиш мумкин. Бу ерда Қозоғистоннинг ҳамма қисмларидан келган ҳунармандлар ясаган намат ва газмол буюмлар, картиналар, сувенирлар, миллий тақинчоқлар тақдим этилган.

Алуа Нурбаева, Назарбоев Университет Тадбиркорликни тадқиқ этиш маркази илмий ходими:

– Санъат – Қозоғистонни креатив нигоҳ билан кўрсатишга ёрдам берувчи это дастак вазифасини бажара олади. Назарбаев Университетга одатда жуда кўп хорижлик меҳмонлар, ўқитувчилар, талабалар ташриф буюради. Улар учун бу қозоқ маданиятининг ўзига хос тақдимоти. Улар қаерда эканликларини англаши, қозоқ заминининг ўз маданияти, тарихи ва санъати борлигини билиб олиши имконияти. Умуман олганда, таъкидлаш лозимки, ҳар қандай миллатни санъати орқали танийсиз, билиб оласиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.