Ақтўбеда Алия Мўлдағулова ҳаёти ҳақида экспозиция намойиш этилди

Ақтўбеда Алия Мўлдағулова ҳаёти ҳақида экспозиция намойиш этилди

Ақтўбеда машҳур мерган Алия Мўлдағулованинг 100 йиллигига бағишланган тадбирлар давом этяпти. Совет Иттифоқи қаҳрамони номи берилган музейда «Алия – жасорат достони» ҳужжатли фильми намойиш қилинди. Экскурсияга келган ўқувчилар ноёб тарихий фотографияларни кўришди, қаҳрамон қиз ҳаёти ва жасоратлари билан танишди. Ақтўбе вилоятида Ғалабанинг 80 йиллигида Алия Мўлдағуловага бағишланган 100 та тадбир ўтказилади. 

Жанар Максутова, Алия Мўлдағулова номли музей директори: 

– Бизнинг бош вазифамиз – Алиянинг жасоратини ёш авлодга кўрсатиб беришдан иборат. У ватанни фидокорона севиш, ўз юртига муҳаббат намунасини кўрсатди. Афсонавий снайпер мисолида биз тарихга қизиқиш уйғотамиз. 

Абдумалик Сарманов таржимаси