Сиёсий модернизация ҳақида экспертлар нима дейди?

Сиёсий модернизация ҳақида экспертлар нима дейди?

Давлат раҳбари томонидан бошланган сиёсий модернизация дастури куни кеча якуний кўриниш олди. Ақўрдада Қозоғистон Президенти қатор конституциявий қонун лойиҳаларини имзолади. Шу жумладан, эндиликда парламентнинг учдан бир қисмини бирорта сиёсий партияга аъзо бўлмаган депутатлар эгаллайди. Бундан ташқари, депутатлик мандатини бекор қилишнинг янги тартиби жорий этилади. Ўз вазифасини уддалай олмаган тақдирда қозоғистонликлар халқ вакили ваколатини йўққа чиқара олади. Сиёсатшунослар таъкидлашича, буларнинг ҳаммаси демократия томонга қўйилган қадамлар ҳисобланади.

Данияр Ашимбаев, Сиёсатшунос:

- Йил охиригача қонунлар кучга киради. Янгиланган бошқарув органлари ишга тушади. Менимча, бу мамлакатимиз учун жуда муҳим воқеа. Парламент, маслихатлар аҳоли манфаатини кўзлайди, бу эса сиёсий тизимда мувозанат яратилишига сабаб бўлади. Амалга оширилган ишларнинг барчаси самарадорлик, демократия даражаси ўсишига олиб келади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли шахс мақоми конституциявий қонун даражасида белгиланган. Унинг мустақиллиги кафолатлари белгиланган. Эксперлар фикрича, демак, бу йўналиш давлат учун ҳамиша устуворлигича қолади.

Марат Шибутов, Сиёсатшунос:

- Ўзгаришлар бизда ўтказилаётган барча ислоҳотлар эътибор марказида инсон манфаатлари туришини кўрсатади. Яъни ҳуқуқ муҳофаза қилинади.

Марат Башимов, Европа ҳуқуқи ва инсон ҳуқуқлари эксперт институти директори:

- Ушбу конституциявий қонунлар имзоланиши жуда муҳим. Улар - ҳуқуқни ҳимоя қилишда якуний ҳужжат вазифасини бажаради. Оддий фуқаролар ҳуқуқлари яхшироқ муҳофаза қилинишига олиб келади. Бу эса жуда муҳим.

Абдумалик Сарманов таржимаси