Жамбил вилоятида йил охиригача 19 та янги корхона ишга туширилади. Минтақа инвестпортфелида 2027 йилгача умумий қиймати 2 ярим триллион тенге бўлган 70 та лойиҳа ишга тушиши мўлжалланган. 2024 йилнинг биринчи ярмида эса 196 миллиард тенге сармоя жалб этилди. Жамбил вилояти ҳокими Президентга минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳақида ҳисобот берди. Ербўл Қарашўкеев Қосим-Жўмарт Тўқаевга қурилиш, қайта ишлаш саноати, аграр сектордаги ривожланиш ҳақида тўла маълумот тақдим этди.
Ербўл Қарашўкеев, Жамбил вилояти ҳокими:
– Давлат раҳбарига минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳақида ҳисобот бердим. 2024 биринчи ярмида иқтисодий ўсиш таъминланди. Қишлоқ хўжалигида барқарор ривожланиш кузатиляпти. Устувор йўналишларнинг бири бўлган бу соҳада ҳосил йиғим-терими бошланди. Прогнозларга кўра, 2,1 миллион тонна ҳосил йиғиб олинда. Ўтган даврда қурилиш соҳасида 12,3 фоизлик ўсиш кузатилди. Ижтимоий инфратузилмалар ривожланиши ҳақида маълумот бердим. Давлат раҳбари минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли даромади ошишини таъминлаш бўйича топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.