Қозоғистон президенти сайловларида амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам овоз берди. Унинг таъкидлашича, сиёсий ислоҳотлар давом этади. Ҳукуматда қатор жузъий ўзгаришлар амалга оширилади.
Давлат раҳбари лавозимига номзод Жигули Дайрабаев ҳам ўз овозини берди. Қозоғистон фермерлари ҳамжамияти раҳбари таъкидлашича, у мамлакат келажагига ишонади.
Номзод Нурлан Ауесбаев фуқаролик бурчини бажарганини айтди ва жамоасига амалга оширилган ишлар учун миннатдорчилик билдирди.
Қарақат Абден ҳам танловини амалга оширди. Президентликка номзод таъкидлашича, ушбу сайловдан кейин мамлакат ривожига туртки берилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси