Қуаниш Султановга «Ўтан» ордени тақдим этилди

Қуаниш Султановга «Ўтан» ордени тақдим этилди

Президент давлат ва жамоат арбоби Қуаниш Султановга «Ўтан» орденини тақдим этди. Қосим-Жўмарт Тўқаев олимни саксон ёши билан табриклади, мамлакат ривожига қўшган улкан ҳиссасини таъкидлади. Қуаниш Султанов Матбуот ва оммавий ахборот вазири, Бош вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган. Қатор мамлакатларда дипломатик лавозимларда хизмат қилган, мамлакат хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшган.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Сиз парламентаризм тизимини ривожлантиришга катта ҳисса қўшдингиз. Олий кенгаш депутати, раис ўринбосари бўлдингиз. Кейин уч марта Сенат, икки марта Мажилис депутати сифатида қонунчилик ишида заҳмат чекдингиз. Муҳим муаммоларни кўтардингиз. Ҳозир ҳам жамоат ишларидан узоқлашганингиз йўқ. Сиздаги фидокорлик, ватанпарварлик, инсонийлик ёшларга намуна бўлади, деб ҳисоблайман.

Абдумалик Сарманов таржимаси