Иқтисоднинг барқарор ўсиши ва қозоғистонликларнинг ижтимоий фаровонлиги ошишини таъминлаш. Давлат раҳбари Мактуби ғояларини рўёбга чиқариш учун умуммиллий режада 76 тадбир кўзда тутилган. Ҳужжат Ҳукуматда тасдиқланди. Банклар ва кредит ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш учун янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. У иқтисодий фаолликка туртки беради, рақамли активлар ва милиявий технологиялар ишини тартибга солади. Янги Солиқ кодекси 2026 йилдан бошлаб ишга тушади. 2025 йил охиригача мамлакатда солиқларни бошқариш бўйича ягона ахборот тизими ишга тушади. Агросаноат мажмуасини ривожлантириш учун алоҳида чора-тадбирлар кўриш кўзда тутилган. Ҳужжатга мувофиқ саноат соҳасида йирик лойиҳалар ишга туширилиши ва тўлақонли миллий автомобилсозлик кластери яратиш бўйича чоралар кўрилиши мўлжалланган.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
– Режада кўзда тутилган қонун лойиҳалари ўз вақтида ишлаб чиқилишини таъминлаш лозим. Бу ишга экспертларни жалб этиш, чуқур таҳлил ва муҳокама ташкил қилиш керак. Молиялаштириш масаласи ҳам ишлаб чиқилиши зарур. Оотиқча харажатларни бартараф этиш керак. Бюджет маблағлари энг муҳим ва стратегик мақсадларга сарфлаш лозим. Асосий вазифа – Режадаги тадбирларни ўз вақтида ва самарали бажаришдан иборат.
Абдумалик Сарманов таржимаси.